CourseLab дастуридан фойдаланган ҳолда мультимедиали ўқув қўлланмалар яратиш

Электрон ўқув қўлланма – бу якунланган дастурли маҳсулот бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти автоматлаштирилган ҳамда лойиҳалаштириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган катта дастурли тизимларни лойиҳалаштиришнинг замонавий концепцияларидан фойдаланиш ҳисобланади. Электрон ўқув қўлланмалар яратиш имкониятини берувчи дастурлар сони ҳозирги вақтга келиб жуда кўп ҳисобланади. Шундай дастурлардан бири CourseLab ҳисобланади.

CourseLab – бу  Интернет тизимида, масофавий таълим тизимларида, компакт диск ёки бошқа ҳар қандай сақлаш қурилмаларида ишлатиш учун мўлжалланган интерактив таълим материаллари (электрон дарсликлар) тайёрлаш учун мўлжалланган кучли ва ишлатиш осон бўлган дастурий восита.

CourseLabнинг асосий имкониятлари

  • WYSIWYG тизимида кўриш ва натижаларни олиш мумкин бўлган таълим материалларини яратиш ва таҳрир қилиш.
  • Тузувчидан HTMLёки бошқа дастурлаш тилларини билишни талаб қилмайди.
  • Объектив ёнашиш ҳар қандай қийинликдаги таълим материалларини яратиш имконини беради.
  • Сенарийлардан фойдаланиш мураккаб кўп Объектли боғлиқликларни яратишни осонлаштиради.
  • Тестларни автоматик яратиш механизмига эга.
  • Очиқ Объектив интерфейс Объект ва шаблонлар кутубхонаси ва фойдаланувчи яратган кутубхоналарни осонликча кенгайтириш имконини беради.
  • Объектлар анимацияси механизмига эга.
  • Таълим курсларига ҳар қандай Rich-mediaнинг ҳар қандай турини – Macromedia® Flash®, Shockwave®, Java® ва ҳар қандай форматдаги видео-форматдаги файлларни жойлштириш имконини беради.
  • Мусиқий кетма-кетлик жойлаштириш ва синхронлашнинг осон механизмлари.
  • Microsoft® PowerPoint® форматидаги презентасияларни ўқув материалига жойлаштириш имконияти
  • Ҳар хил дастурий таъминотларнинг симуляцияларини яратиш имконини берувчи экранни суратга олиш механизмига эга.
  • Амалларни изоҳлашнинг осон тилига эга.
  • Малакали фойдаланувчига дастур файлларнинг хусусиятларига тўғридан-тўғри JavaScript-кириш имконини беради.
  • Электрон таълим курсларини кўриш учун Javaнинг бўлиши талаб қилинмайди.

Биз CourseLab дастур муҳитидан фойдаланган ҳолда “Ўрта Осиё ва Шарқ алломаларининг табиий фанларга қўшган ҳиссалари” мавзуидаги мультимедиали ўқув қўлланмани яратишни мақсад қилган ҳолда шу мақсадимизга эришдик. Бу мақолада биз  яратган мультимедиали ўқув қўлланма ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Ўрта Осиё жумладан Ўзбекистон жаҳон цивилизациясига салмоқли улуш қўшган минглаб олимларнинг ватанидир. Зеро, ушбу сўзлар замирида шундай улкан ҳақиқат ва ибратли эътироф ётадики, уларга сазовор бўлиш дунёдаги саноқли ўлкаларгагина насиб этган. Лекин тарих гардиши билан ушбу ҳақиқат узоқ йиллар давомида хаспўшлаб келинди. Унинг умуминсоний аҳамияти атайлаб пастга урилиб талқин этилди. Мана бугун замон ўзгарди: халқимиз истиқлол нашидасини сурмоқда, барча моддий ва маънавий хазиналарига ўзи эгалик қилмоқда. Жумладан, нафақат мусулмон оламининг ривожи балки умуминсоний тараққиётнинг юксалишига беназир ҳисса қўшган аллома ва аждодларимизни янгидан кашф этмоқдамиз.

Лекин муаммо шундаки бугунги кунда физика ва бошқа табиий фанларни ўқитишда фойдаланалилаётган ўқув дарслик ва адабиётларда асосан Европа ва Ғарб олим ва мутаффакирларининг илмий изланишлари ўрганилгани ҳолда ўзимизнинг аждодларимизнинг, Ғарбда фан тараққиёти ривожланишидан илгари, Ўрта Осиё ва Шарқ алломалари табиий фанларни ўрганишда улкан натижаларга эришганликлари таълим жараёнида фойдаланилаётган адабиётларда деярли кузатилмайди.

Шу муносабат билан илмий-методик изланишлар олиб бориб, аждод алломаларимизнинг табиий фанлардаги ютуқларни, кашфиётларни Европа ва Ғарб олимлари билан бир хил даражада олиб борганликларини ўқувчилароонгига сингдириш етказиб бериш учун биз CorseLab дастуридан фойдаланган ҳолда мультимедиа дастурини яратдик.

Ўқув қўлланманинг баъзи саҳифаларида ўқувчилар учун қизиқарли маълумотлар жойлашган. Улардан бахраманд булиш учун эса ушбу тугмани босиш керак.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *